Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда қоидани қўпол бузган Cobalt ҳайдовчиси одам ўлимига сабабчи бўлди
26 февраль 2024 г 350 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ҳудудидан ўтган йўлда одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, А-376 халқаро автомобил йўлининг 284-километрида Cobalt ва Nexia-3 машиналар ўзаро тўқнашган.
Оқибатда Nexia-3 ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ўтказилган суриштирувда ЙТҲга Cobalt ҳайдовчиси сабабчи бўлгани, у қоидаларни қўпол тарзда бузиб, қарама-қарши йўналишга чиққани ва ўз йўлидан келаётган Nexia-3ʼга урилгани аниқланган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!