Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Сенат Раисига Дўстлик туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ишлари кўрсатилди
28 февраль 2024 г 289 Комментарии: 0
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Дўстлик туманида бўлиб, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар билан танишди.
Танишув “Саноатчилар” маҳалласида ташкил этилган Микросаноат ва хизмат кўрсатиш марказидан бошланди.
Туман ҳокими Шавкат Дарвишев Сенат Раисини 2023 йилда иш бошлаган янги замонавий лойиҳалар билан таништирди. Шунингдек, 2024 йилдаги туманнинг инвестициявий салоҳияти, аҳолини иш билан таъминлаш, камбағалликни қисқартириш мақсадида ишга тушириладиган ишлаб чиқариш лойиҳалари ҳамда хорижий корхоналар тўғрисида батафсил маъмуот берди.
Танзила Нарбаева Марказда туркиялик ҳамкорлар томонидан трикатаж маҳсулотлар ишлаб чиқараётган “Дўстлик инновацион текстил” корхонаси фаолиятини бориб кўрди.
Унда меҳнат қилаётган хотин-қизлар билан суҳбатлашди.
Шунингдек, Сенат Раиси 2023 йил сўнггида фойдаланишга топширилган “Чинобод” маҳалласининг маъмурий биносида ҳам бўлди. Ташриф чоғида маҳалла “еттилиги” фаолияти ва бинода уларга яратилган меҳнат шароитлари, шу билан биргаликда маҳаллада бунёд этилаётган “Янги Ўзбекистон” массиви қурилиши билан танишди.
Маҳалла ҳудудидаги 2-умумтаълим мактаби ўқувчилардан ташкил топган “Лидер Ватанпарварлар” жамоасининг фаолияти ҳам Танзила Нарбаевада катта таассурот қолдирди.
Ташриф якунида Сенат Раиси тадбиркор Севара Исломовага тикув машинкалари, 3 та маҳаллага компюьтер жамламалари, Парапауэрлифтинг бўйича Осиё ва жаҳон чемпиони Фарҳод Умирзоқовга 3 хонали хонадоннинг бошланғич тўлови учун ваучер, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга аравачалар ҳамда эшитиш мосламалари тақдим этди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!