» » Пахтакор ва Мирзачўл туманида ёшлар билан мулоқот ўтказилди

Пахтакор ва Мирзачўл туманида ёшлар билан мулоқот ўтказилди

29 февраль 2024 г 191 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари, вилоят ИИБ, ДХХ ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари, вилоят бошқармалари ва ташкилотлар раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ жойларда ёшлар билан учрашишмоқда.

Пахтакорлик ва мирзачўллик ёшлар билан суҳбат аввалида вилоят раҳбарлари ўқувчиларининг спорт соҳасида эришаётган ютуқлари, ҳунмармандчилик ва ишлаб чиқараётган маҳсулотлари кўргазмалари билан танишишди.

Очиқ мулоқотларда ўнаётган авлод вакиллари ҳамда «Ёшлар дафтари» рўйхатида турган йигит-қизларни қийнаётган муаммоларига эътибор қаратилди. Кўтарилган масалаларнинг айримлари жойида бартараф этилди.

Тадбирда «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турган ва ички ишлар органлари пробация гуруҳлари назоратида жазо ўтаётган ёшлар билан ҳам суҳбат қилинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!