» » Арнасой туманида “Жаҳолатга қарши маърифат” тадбири ўтказилди

Арнасой туманида “Жаҳолатга қарши маърифат” тадбири ўтказилди

29 февраль 2024 г 181 Комментарии: 0

Арнасой тумани Ғолиблар маҳалласидаги мактабда ўқувчи ёшлар иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат – ёшлар ўртасида ёт ғоялар, терроризм, диний экстремизмга қарши курашда илмнинг ўрни” мавзусида ҳамда ёшлар ўртасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва кучли таъсир қилувчи препаратларнинг суистеъмоли ҳамда ноқонуний айланиши билан боғлиқ холатларнинг олдини олишга қаратилган учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Дин ишлар қўмитаси туман бўлими, туман ИИБ ҳодимлари иштирок этди.
Тадбирда, ёшларга юртимизда кечаётган ижтимоий-сиёсий жараёнларга диний тус бериш, сохта ғояларни асл диний қадриятлар сифатида талқин қилиш ва аҳоли орасида носоғлом ақидаларни ва носоғлом фикрларни сингдириш ҳолатлари кузатилаётганлиги тушинтириб ўтилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!