Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Дўстлик туманида ёшлар муаммолари ҳал этилмоқда
01 март 2024 г 224 Комментарии: 0
Дўстлик туманидаги 2-умумтаълим мактабида раҳбарларнинг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Акмал Савурбоев, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ғайрат Қодиров, вилоят Давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси бошлиғи Олим Бобоев, туман ҳокими Шавкат Дарвишев, туман сектор раҳбарлари ҳамда бошқа тегишли соҳа мутасаддилари иштирок этишди.
Учрашув ўзаро очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, унда ёшларни қийнаётган соғликни тиклаш, ер ажратиш, моддий ёрдам кўрсатиш, иш билан таъминлаш, алимент ундириш, табиий газ, электр энергияси ҳисоблаш ускунаси билан боғлиқ бир қатор муаммолар эшитилди.
Мурожаатлар шу ернинг ўзида тегишли соҳа вакиллари иштирокида ўрганилиб, ижобий ечими топилди. Ижроси қўшимча ўрганиш ва муддат талаб этадиган айрим мурожаатлар туман секторлари назоратига олинди.
Шунингдек, учрашувда Ташқи меҳнат миграцияси Агентлиги Жиззах филиали раҳбари Азиз Юнусов хорижда ишлаш истагида бўлган ёшларга ўзининг тавсияларини ҳам берди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!