Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш қандай аҳволда?
04 март 2024 г 283 Комментарии: 0
Тадбир аввалида иштирокчилар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи, полковник Равшан Ибрагимов, бошқарма бошлиғи ўринбосарларининг фавқулодда вазиятларда аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш ҳамда сел- тошқин билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олишда идоралараро штаб фаолиятининг ахборотлари тингланди.
Гидрометерология хизмати агентлигининг берган тақдимномасига кўра, Жиззах вилоятининг сел ва сув тошқинлари хавфи бўлган ҳудудларида 1 минг 30 та хўжалик, 4 минг 870 нафар аҳоли ва 12 та техник объект мавжуд. Жумладан, Бахмал туманида 460 нафар аҳоли ва 3 та техник объект, Ғаллаорол туманида 170 та хўжалик, 700 нафар аҳоли ва 1 та техник объект, шунингдек, вилоятнинг бошқа тоғ ва тоғ олди ҳудудларидаги 28 та автойўл, 5 та аҳоли пункти, 1 та соғломлаштириш маскани ва 1 та тоғ-кон гидротехник объект хавфли экзогенгеологик жараёнлар мониторинги тармоғига киритилганлиги, вилоят ҳудудида Бахмал туманидаги “Новқа” ва Янгиобод туманидаги “Сармич” сел-сув омборлари мавжуд бўлиб, уларнинг умумий ҳолати қониқарли экани қайд этилди.
Жиззах вилоятида жами 754 та кўприк мавжуд бўлиб, шундан 314 таси умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида ҳамда 440 таси ички хўжалик йўлларида жойлашган ва ушбу мавжуд кўприкларнинг 36 таси таъмирталаб, шундан, 12 таси умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларига, 28 таси ички йўлларга тегишлилиги, ҳозир кўприкларнинг барчаси қониқарли эканлиги айтилди.
2024 йил манзилли дастур бўйича тошқинга қарши ҳукумат комиссиясининг 2023 йил 15 ноябрдги баёни ижросини таъминлаш доирасида Ғаллаорол туманида 3 та, Бахмал, Зомин, Фориш туманларида 2 тадан, Шароф Рашидов, Янгиобод туманлари ва Жиззах шаҳрида 1 тадан, жами 12 та объект манзилли дастурга киритилган бўлиб, республика бюджетидан 7 миллиард 789 миллион 100 минг сўм маблағ ажратилган.
Ҳозирги кунда барча объектларнинг лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилган бўлиб, шундан 11 та объектнинг пудратчи ташкилотлари аниқланган ва қурилиш ишлари бошлаб юборилган. 1 та объектни қуриш ишлари учун пудратчи танлаш мақсадида тендер савдосига қўйилганлиги таъкидланди.
Тадбир сўнггида иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!