» » Ўтган йил сарҳисоби бу йилги устувор вазифаларни белгилашда муҳим

Ўтган йил сарҳисоби бу йилги устувор вазифаларни белгилашда муҳим

31 январь 2023 г 535 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокимлигида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, аҳоли ва ҳудудларни табиий, техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича 2022 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2023 йилдаги устувор вазифаларга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда секторлар, ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарлари, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси шахсий таркиби ва шаҳар, туман бўлимлари бошлиқлари иштирок этди.  

Тадбирда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи, полковник Равшан Ибрагимов 2022 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди. Қарорлар ва тошқинга қарши ҳукумат комиссияси йиғилиш баёнлари талаблари бажарилиши, бу борада мутасадди ташкилот раҳбарлари томонидан йўл қўйилган камчиликлар хусусида тўхталди.

Шунингдек, 2023 йил – Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили давомида табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида ташкилот, корхона ва муассаса раҳбарлари бошчилигида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар ҳақида сўз борди.

Унда Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев иштирок этди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!