» » Янгиобод тумани ҳокими мактабларга бориб, таълим сифати ҳамда муаммо ва камчиликларни ўрганмоқда

Янгиобод тумани ҳокими мактабларга бориб, таълим сифати ҳамда муаммо ва камчиликларни ўрганмоқда

05 март 2024 г 199 Комментарии: 0

Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев ҳар куни тумандаги умумтаълим мактабларига бориб, давлатимиз раҳбари томонидан белгиланган вазифалар ижроси, таълим сифати ҳамда муаммо ва камчиликларни бирма-бир ўрганмоқда.

Туман раҳбари 1, 8- ҳамда 10-мактабларда бўлиб, ўқувчиларнинг дарсларни пухта ўзлаштиришлари учун яратилган шароитлар, уларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати (давомати), мактабнинг ички имкониятлари, муаммо ва камчиликларни ўрганиб, таълим сифатини янада ошириш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан мактаб раҳбарияти ва ўқитувчилар билан суҳбатлашди.

Шунингдек, кутубхона фонди, ёшларни миллий руҳда ҳамда қадриятларимизга даҳлдор этиб тарбиялаш мақсадида ташкил этилган «Миллий бурчак» ҳамда уларни таълим-тарбия билан бирга касб ўрганишлари учун ҳозирланган сжароитларни ҳам кўздан кечирилиб, таклиф ва тавсизялар берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!