» » Зафаробод туманига янги ҳоким тайинланди

Зафаробод туманига янги ҳоким тайинланди

05 март 2024 г 172 Комментарии: 0

Бугун халқ депутатлари Зафаробод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Унда ташкилий масала кўрилди.Сессияда Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чиқди.

Танқидий руҳда ўтган сессияда вилоят ҳокими Эргаш Салиев кейинги йилларда   туманда олиб борилган ишлар, ютуқлар баробарида, ислоҳотларни амалга оширишда йўл қўйилган хато ва камчиликларни соҳалар бўйича бирма-бир танқидий таҳлил қилди. 

Сессияда вилоят ҳокими Эргаш Салиев Зафаробод тумани ҳокими лавозимига тавсия этилган номзод - Ғайратжон Эшпулатовни таништирди.

Ғайратжон Эшпулатов шу вақтгача Пахтакор тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган эди.

Музокарада сўзга чиққанлар туманнинг янги тайинланган ҳокими билан, ҳудудни обод қилиш, аҳоли турмуш фаровонлигини янада оширишга ҳисса қўшишларини таъкидлашдилар.

Вилоят ҳокимининг Ғайратжон Эшпулатовни Зафаробод тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарори депутатлар томонидан бир овоздан тасдиқланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!