Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш
28 февраль 2024 г 124 Комментарии: 0
Харид комиссияси харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш чоғида давлат буюртмачиси томонидан шакллантириладиган, ушбу тартиб-таомилларни ўтказиш тартибида шакллантирилиши талаб этиладиган коллегиал органдир.
Харид комиссияси ишининг асосий мақсади харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиларининг таклифларини буюртмага мувофиқлик даражаси бўйича холис баҳолашдан ва тартибга солишдан ҳамда давлат харидлари рақобатлашув усуллари орқали амалга оширилганда ғолибни (ғолибларни) танлашдан иборат.
Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва амалга ошириш жараёнида маслаҳат ва (ёки) таклифларни кўриб чиқиш, баҳолаш ҳамда таққослаш бўйича хулоса олиш учун экспертлар ёки эксперт ташкилотлари тегишли шартнома асосида жалб этилиши, шу жумладан текин асосда жалб этилиши мумкин
Давлат харидлари субъектлари ва уларнинг мансабдор шахслари ушбу Қонунга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши ва шартнома бўйича ўз зиммасига юклатилган мажбуриятлар лозим даражада бажарилиши учун жавобгар бўлади.
Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1758-моддасига кўра, давлат харидлари режаларини, шу жумладан режа-жадвалларини шакллантириш ва жойлаштириш тартиби бўйича қонунчилик талабларига риоя этмаслик, шунингдек давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда давлат харидларини амалга ошириш чоғида махсус ахборот порталига давлат харидлари бўйича эълонлар жойлаштириш тартибини, мажбурий муҳокама ўтказиш тартиби ва муддатларини ҳамда давлат хариди натижаларини жойлаштириш муддатларини бузиш, давлат харидлари жараёнларида аффилланганлик ва манфаатлар тўқнашуви ҳақида давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда хабар бермаслик, шунингдек давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилмаган ҳолларда, давлат харидлари бўйича таклифларни қабул қилмаслик ёки таклифларни тақдим этиш муддатларини давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига зид равишда қисқартириш, шунингдек таклиф солинган конвертларни очиш ва харид ҳужжатларига мувофиқ таклифларни баҳолаш талабларини бузганлик учун жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.
Ушбу маддада назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати органларининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиб, белгиланган тартибда судга кўриб чиқиш учун юборилади.
Вилоят ҳокимлиги Коррупцияга қарши
ички назорат шўъбаси
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!