Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузиш
20 декабрь 2022 г 500 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июнда “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6247-сонли Фармони қабул қилинган.
Ушбу Фармонга мувофиқ давлат органлари ва ташкилотлари 2021 йил 1 июлдан бошлаб қуйидагилар тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталига ва ўз расмий веб-сайтларига жойлаштириб бориш белгилаб берилган:
амалга оширилган давлат харидлари, шу жумладан тўғридантўғри шартномалар бўйича харид қилинган товарлар (ишлар, хизматлар);
мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари ва хориждан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари (хизмат сафарининг ёки ташрифнинг мақсади, суткалик пул, транспорт ва яшаш билан боғлиқ харажатлар, бундан давлат сирлари ва хизматда фойдаланиш учун мўлжалланган маълумотлар мустасно);
ўзларининг йиллик харажатлар сметаси ва унинг ижроси, шу жумладан объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари, автомототранспорт воситаларини сотиб олиш харажатлари;
Ушбу Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги зиммасига давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасининг мувофиқлаштириш ва доимий мониторинг қилиш, шу жумладан, уларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган маълумотларни Интернет тормоғига жойлаштириш (эълон қилиш) бўйича мажбуриятлари ҳисобини юритиш вазифаси юкланган.
Агентлик томонидан давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтида маълумотларни жойлаштириш, даврий янгилаб бориш ва долзарб маълумотларни тақдим этиш муддатларига риоя қилиниши масофавий тартибда ўрганиб борилади.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик, жумладан Очиқ маълумотлар рўйхатига киритилган маълумотларни эълон қилмаганлик ёки тўлиқ эълон қилмаганлик, эълон қилиш қилиш муддатларига ва тартибига риоя этмаганлик ёки маълумотларни бузиб кўрсатганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2757-моддасига кўра-
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса,-
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, Ўзбекистон РеспубликасиКоррупцияга қарши курашиш агентлигининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади ва кўриб чиқишлик учун белгиланган тартибда судга юборилади.
Вилоят ҳокимлиги Коррупцияга қарши
ички назорат шўъбаси
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!