Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда “Сумалак сайли” бошланди
07 март 2024 г 288 Комментарии: 0
Дилларни энтиктириб, кўнгилларни ғубордан фориғ қилиб, ўлкамизга баҳор ташриф буюрди.
Бу фасл яна шуниси билан ҳам аҳамиятлики, унда байрамлар кўп. Аслида кўкламнинг кириб келишини ўзи бир байрам. Борлиқ яшаради, табиат гўзаллашади. Ҳар бир оилага файз киради. Сойлар тўлиб сув оқади, қиру адирлар болажонларнинг шўх кулгуси билан тўлади.
Жиззахда баҳор шукуҳи аллақачон бошланиб кетди. Шаҳардаги “Қассоблик” маҳалласида бўлиб ўтган “Сумалак сайли”ни кўриб, бунга на бир карра амин бўлдик. Аввало кайвони момолар дуога қўл очиб, юртга хотиржамлик тилашди. Сўнгра, маҳалладаги эҳтиёжманд оилалар бир-бир йўқланди.
Эзгу ният билан кўкартирилган буғдой уруғлари ниш ургач, катта дошқозонлар осилди. Бир ёнда саломга шайланган сулув келинчаклар, бир тарафда ўзбек халқининг миллий ўйинларини намойиш этган болаларнинг беллашувлари, ким доира чертиб қўшиқ куйлаган, ким таманно билан хиром айлаган... Хуллас, Жиззахда баҳорий тантаналар бошланди. Юртимизда байрамлар байрамларга уланаверсин.
Саид ДОНИШЕВ
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!