Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Бош прокурор ўринбосари Пахтакор туманида бўлди
13 март 2024 г 362 Комментарии: 0
Бош прокурор ўринбосари С.Самадов томонидан Пахтакор туманида қурилишга оид давлат дастурлари ижроси, буджет харажатларини оптималлаштириш ва бошқа йўналишларда амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.
Хусусан, «Ташаббусли буджет» дастури доирасида Пахтакор туманидаги болалар спорт мажмуаси сузиш ҳавзасини капитал таъмирлаш ва 1-2-сонли мактабларда ўқувчи сони ошганли сабаб қўшимча бино қурилиш лойиҳалари билан танишди, лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳудудий штабларда ўрганилиши, маблағларни иқтисод қилиш чоралари кўрилиши, шу билан биргаликда ортиқча иш турларини чиқарилиши объектнинг якунланмай қолишига сабаб бўлмаслиги лозимлиги, ишларни сифатли бажарилишини доимий назорат қилиб бориш ҳақида топшириқлар берилди.
Буджет харажатларини оптималлаштириш ҳақидаги топшириқ ижроси тумандаги Болалар спорт мажмуаси, марказий кутубхона, «Мономарказ», ветеринария бўлими, 14-сонли мусиқа мактаби ҳамда «Баркамол авлод» мажмуасида бўлиб, бу борада ташкил этилган ишлар бўйича масъулларнинг ҳисоботи эшитилди.
Сўнгра, тумандаги «Олмазор» маҳалласида кўп қаватли турар-жойлар қурилиши билан танишилиб, ушбу хонадонларни қурилиши ҳам сифат жиҳатидан, ҳам нарх жиҳатидан қулай бўлиши, бунинг учун ушбу йўналишда «яширин иқтисодиёт» ролини кескин камайтириш лозимлиги, бу эса ўз навбатида аҳолини давлат идораларига бўлган ишончи ортишига хизмат қилишини таъкидлади.
Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш, бу борада «маҳалла еттилиги» фаолиятини ўрганиш мақсадида «Дўстлик» маҳалласида бўлиб, бу борада амалга оширилаётган ишлар, келгусидаги вазифалар бўйича масъулларнинг ҳисоботи эшитилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!