Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Янгиобод туманида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ишлаб бошалб юборилди
13 март 2024 г 264 Комментарии: 0
Янгиобод туманида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида барча маҳаллаларда аҳоли хонадонлари ҳамда бўш майдонларга мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиб, яшил майдонлар кенгайтирилмоқда.
Хусусан, кўчат экиш ишлари Дўстлик маҳалласида ҳам кенг кўламда ташкил этилиб, маҳалла фаоллари томонидан бир нечта янги боғлар барпо этилди.
Куни кеча маҳалланинг Чаканд қишлоғида ҳам маҳалла аҳокиси иштирокида катта ҳашар ташкил этилиб, фаоллар ташаббуси билан ҳудуддаги бўш турган ер майдонига ишлов берилди ва 200 тупдан ортиқ янги ниҳоллар қадалди.
Ушбу ҳашарда туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев ҳам иштирок этиб, кўчат экиш ишларига ўз ҳиссасини қўшди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!