Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах шаҳар солиқ инспекцияси "Сайт" аппаратлари билан тўлиқ таъминланди
19 март 2024 г 375 Комментарии: 0
Жиззах шаҳар солиқ инспекцияси томонидан маҳаллий ер ва мулк солиғини, мажбурий тўловларни тўлиқ ва ўз вақтида ундирилишини таъминлаш, шунингдек, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш тизимини яхшилаш мақсадида Жиззах шаҳар ҳокимлиги орқали 18 дона “Солиқларни ақлли йиғиш тизими” (Сайт аппарати)га уланган онлайн терминал қурилмаси ҳамда уларнинг депосит ҳисоб-рақамларини молиялаштириш харажатлари учун жами 275 млн сўм маблағ ажратилди.
Айни пайтда солиқларни Солиқ мобил иловаси орқали ҳам тўлаш мумкин. Бироқ нақд пулда пул тўлайдиган солиқ тўловчилар учун бу қулайлик ва енгиллик саналади. Ҳозирда 34 та маҳаладаги еттилик таркибидаги солиқ инспекторлари “Сайт” аппаратлари билан тўлиқ таъминланди.
Эслатиб ўтамиз, 2024-йилда Жиззах шаҳрида 45 млрд.сўм мол-мулк ва ер солиқлари ундирилиши режалаштирилган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!