Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда умумҳалқ хайрия ҳашари доирасида Плогинг тадбири ташкил этилди
19 март 2024 г 505 Комментарии: 0
Айни кунда мамалакимизнинг барча ҳудудларида «Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки» шиори остида умумхалқхайрия ҳашари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.
Ушбу хайрли ишга ёшлар ҳам ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида Ўзплогинг доирасида ҳудудларни чиқиндилардан тозалаш тадбирлари амалга оширилмоқда.
Бугун Жиззах вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ва вилоят Ёш эко фаоллар гуруҳи билан ҳамкорликда Плогинг тадбири ташкил этилди. Тадбир Сангзор дарёсининг Жиззах шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи ўзани қирғоқларида ўтказилди.
Наврўз байрами олдидан ўтказилаётган мазкур тадбирда бошқарманинг ёшлари ҳамда жиззахлик ёш экофаоллар кўнгилли бўлиб, Ватан ва юрт ободлиги учун ҳисса қўшиш мақсадида кўнгилли бўлиб тозалаш ишларида фаол иштирок этдилар,- дейди Жиззах вилояти Экология бошқармасининг экологик назорат инспекцияси раҳбари Бунёд Эгамов. Тадбир давомида дарё ўзанинг қирғоғи ҳамда йўл ёқалари турли қаттиқ ва маиший чиқиндилардан тозаланди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!