» » Жиззахда Наврўз умумхалқ байрами нишонланди

Жиззахда Наврўз умумхалқ байрами нишонланди

20 март 2024 г 288 Комментарии: 0

Жиззах шаҳрининг «Ўрда» экологик боғида «Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!» шиори остида янгиланиш, меҳр-мурувват, тинчлик ва эзгулик рамзи бўлмиш - Наврўз сайли бўлиб ўтди.

Унда бутун Жиззах вилояти, туманлардан аҳоли вакиллари иштирок этиб, миллий анъаналарга асосланган турли тадбирлар ташкиллаштирилди.

Жумладан, боғнинг Амфитеатрида байрамнинг асосий қисми ўтказилди. Унда вилоят ташкилот ва идора раҳбарлари, фахрийлар, ёшлар ҳамда бошқа жамоатчилик фаоллари иштирок этишди.

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб, ҳудуднинг бугунги ижтимоий-иқтисодий аҳволи ҳақида маълумот берди ҳамда вилоятимиз аҳолисини Наврўз айёми билан самимий муборакбод этди.

Шунингдек, байрамда маҳаллий ва пойтахтдан ташриф буюрган хушовоз хонандалар ижро қилган куй-қўшиқлар томошабинларга ўзгача кайфият улашди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!