» » Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Жиззах халқига вилоят ҳокимининг байрам табриги

Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Жиззах халқига вилоят ҳокимининг байрам табриги

21 март 2024 г 380 Комментарии: 0

Азиз юртдошлар! Қадрли дўстлар!

Авваламбор, барчангизни бугунги яшариш ва уйғониш айёми—Наврўз байрами билан чин дилдан табриклашга ижозат бергайсизлар.

Бу дилбар фаслда табиатнинг фусункорлиги ва  уйғониши билан ўзимизни янгидан туғилгандек ҳис қиламиз, қалбларимиз пок ниятларга тўлиб, бутун вужудимизда эзгу ниятлар жўш уради.

Наврўзи олам барча Шарқ халқлари қатори аждодларимиз томониданкўҳна мозийдан буённишонланиб келади. Демак, Наврўз кеча ёки бугун шаклланган байрам эмас, балки ўзида неча минг йиллик тарихни мужассам этган, инсонларнимеҳр-мурувватга, диёнатга бошлаган, адолат ва инсонийлик тамойилини намойиш этган қутлуғ айёмдир.

Менинг назаримда Наврўз ва Мустақиллик доим ёнма-ён, уйғун сўзлардай гўё! Чунки, собиқ иттифоқ даврида қувғин қилинган, қатағонга учраган муқаддас байрамимизнинг халқимиз томонидан қайта тикланиши билан қалбларда эрк, озодлик туйғулари ҳам уйғонган эди.

Наврўзнинг ниҳоятда қадимийлигини ва бу байрамнинг Шарқ халқлари ҳаётида муҳим ўрин тутишини яна бир улуғ аждодимиз Абу Бакр Муҳаммад Наршахий “Бухоро тарихи” асарида ҳам эътироф этган. У Бухоро яқинидаги Варахша қалъаси ҳақида маълумот берар экан: “Бу ерда ҳар ўн беш кунда бир кун бозор бўлади, йилнинг охирида эса одамлар йигирма кун бозор қилиб, йигирма биринчи куни Наврўз — янги йил байрамини ўтказадилар. Буни  “Деҳқонлар Наврўзи” дейдилар” деб ёзади.

Дарҳақиқат, Наврўзнинг тароватли кунларида табиат уйғонади, гўзал диёримиз яшилликка бурканади, боғбону-деҳқонларимиз боғларга, экинзорларга отланади.

Она замин оби-тобига келганда ҳар бир дақиқа ғанимат эканлигини яхши билган деҳқонлар экиш-тикиш ишларини бошлаб юборишади. Минг йиллар давомида маънавий ҳаётимизнинг кўрку зийнати бўлиб келаётган бу ажойиб, хосиятли байрам бугун қалбларимизга яна чексиз қувонч ва завқ бағишламоқда. У барчамизни Ватан ишқи билан яшашга, юртимизни обод ва гўзал қилишга, халқимиз дастурхонини тўкин қилишга ундаб турибди.

Қадрли дўстлар!

Айни шу бетакрор ва дилбар фаслда барчамиз ўзимизни яшариб кетгандек, вужудимизга янги куч-ғайрат, азму шижоат киргандек ҳис этамиз.

Неча юз йиллик анъана ва қадриятларимизни янгидан кашф этамиз, қандай буюк тарих, қандай буюк маданият ворислари эканимизни чуқур англаймиз. Ва бундан қалбларимиз ғурур ва ифтихорга тўлади.

Барчамизга маълумки, Наврўз – янги кун, янги фасл демакдир.Бугун она табиат бағрида янгиланиш ва яшариш фасли бошланмоқда.

ҲурматлиПрезидентимизнинг шу йилнинг 4 мартида қабул қилган “2024 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ муқаддас байрамимиз “Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!” деган бош ғоя асосида тантана қилинмоқда.Шунинг учун воҳамиз аҳли бир-бирларини қутлаб, дала ва қирлар, боғ ва майдонларда Наврўз байрамини шоду-хуррамлик биланнишонламоқда.

Дошқозонларда сумалаклар пишириб, дастурхонларга баҳор неъматларини тортиб, сайл ва томошалар қилмоқдалар. Шу ёруғ кунларга етказгани учун Яратганга шукроналар айтмоқда. Ўзаро меҳр оқибат, саҳоват ва муравват кўрсатиш, табаррук кексаларимизни йўқлаш, ногиронлар, ёрдамга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш, ҳашарлар ўтказиб, юртимизни янада обод қилиш каби савобли ишларимиз Наврўзнинг файзига янада файз қўшмоқда.

Бугунги кун Ҳурматли Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ташаббуслари билан юртимизда “Халқ манфаати ҳамма нарсадан улуғ” деган эзгу ғоя амалий ишлар билан ўз тасдиғини топаётган даврдир. Бунинг ёрқин исботи сифатида вилоятимизда янги-янги уй-жойлар, замонавий корхоналар, таълим, тиббиёт, маданият ва спорт масканлари, обод қишлоқ ва шаҳарлар юртимиз чиройига-чирой қўшаётгани яққол исботдир. Ўтган
2023 йилда амалга оширилган “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари асосида юзлаб маҳаллаларда улкан қурилиш, ободонлаштириш ишлари бажарилди.

Шу билан бирга катталарга ҳурмат, кичикларга иззат, мададга муҳтож инсонлар ва оилаларга чинакам кўмак ёрдам бериш, меҳр-оқибат кўрсатиш инсонийлик мезонига айланиб бораётгани барчамизни қувонтиради албатта.

Азиз юртдошлар!

Она замин ва табиатга меҳр-муҳаббат, саховат ва мурувват, бунёдкорлик ва олижаноблик каби халқимизга хос эзгу фазилатлар энг қадимий байрамимиз бўлган Наврўз тимсолида асрлар давомида улуғланиб, сайқал топиб келмоқда.

Айниқса, бугун, жамиятимизда инсон қадри юксалиб, бебаҳо бойлигимиз — еримиз, сувимиз ва табиатимизга, шу борадаги неча минг йиллик анъаналаримизга эътибор кучайиб бораётган
“Янги Ўзбекистон” шароитида бу байрамнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти янада ортиб бормоқда.

Дунёда мураккаб вазият ҳукм сураётган ҳозирги таҳликали даврда Наврўзнинг буюк инсонпарварлик моҳияти, ўлмас ғоялари, одамзотни тинчлик ва дўстликни қадрлаб, ўзаро аҳиллик ва ҳамжиҳатликда яшашга, ҳаётни янада гўзал ва обод қилишга ундайдиган бунёдкорлик руҳи ва фалсафаси ер юзидаги турли халқларнинг олижаноб интилишларига ҳам ғоят уйғун ва ҳамоҳангдир.

Ҳақиқатан ҳам, Наврўз ўзининг буюк қудрати билан табиатни уйғотмоқда. Ислоҳотлар эса жамиятни, халқимизнинг онгу тафаккури, беқиёс салоҳиятини уйғотмоқда.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳот ва ўзгаришлар айни шу улуғ мақсадга – ҳар кунимиз Наврўз бўлишига, яъни, эл-юртимиз ҳаётининг обод ва фаровон бўлишига қаратилгандир.

Бугун миришкор деҳқон ва фермерларимиз катта орзу-ниятлар билан янги меҳнат мавсумини бошламоқда. Барчамизнинг тилагимиз битта: “Йилимиз қутлуғ келсин, ҳосилимиз мўл бўлсин, меҳнатингиздан барака топинг, қадрли дўстлар!”

Ҳурматли, вилоятимиз миришкор деҳқон ва фермерлари!

Наврўз – янги деҳқончилик мавсумининг бошланиши, қут-барака, ободлик ва фаровонлик рамзи.

Бобо деҳқонларимиз янги йилнинг ёғин-сочинга мўл, серҳосил, қут-баракали келишини, тўкин-сочин бўлишини сўраб дуога қўл очган.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларихилма-хил турларини етиштириш орқали халқимиз фаровонлиги ошириш асосий вазифамиз ҳисобланади. Шу мақсадда жорий йил ҳам мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланилмоқда.

Хусусан, 2024 йил учун ерларни ўзлаштириш бўйича чора-тадбирларни белгилаб олганмиз, унга кўра 10,5 минг гектар ерларни, шундан 1,2 минг гектар сувли ерларни фойдаланишга киритиш, 9,3 минг гектар лалми ерларни ўзлаштириш ҳамда 160 дона тик қудуқларни қазиш ишлари амалга оширилади, бунинг учун 111,4 млрд. сўм маблағ киритиш белгиланган.

Кейинги йилларда вилоятимизда боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантиришга катта эътибор берилди.

Биргина 2017-2018 йилларда вилоятимизда боғ майдонлари бор-йўғи 5 минг гектарни ташкил этганди, кейинги йилларда 23 минг гектар майдонда янги боғлар ташкил этилиб, жами 28 минг гектарга етказилди. Худди шундай, бундан 5-6 йил аввал 2 минг гектар узумзор бўлган бўлса, кейинги йилларда 17 минг гектарда янги узумзорлар барпо қилиниб, жами 19 минг гектарга етказилди.

2023 йилда 3141 гектар боғ ва 5160 гектар узумзорлар барпо қилинди. 2024 йилда ҳам бу ишлар давом эттирилиб 520 гектарда боғ ва 15371 гектарда янги узумзорлар барпо қилинади.

Умуман олганда бу соҳани ривожлантириш учун вилоятимизда имкониятлар катта, шунинг учун, 2030 йилгача яна 32 минг гектар интенсив боғлар, 15 минг гектар узумзорлар барпо қилиниб, боғлар 60 минг гектарга, узумзорлар 35 минг гектарга етказилиши кўзда тутилмоқда.

Чорвачилик соҳасида ҳам ўтган йиллар давомида самарали ўзгаришларга эришилди. 2023 йил натижаларига кўра 2018 йилга нисбатанқорамол 133,3 минг бошга ёки 115,1 фоизга, қўй-эчкилар 341,5 минг бошгаёки 116,6 фоизга, балиқ ҳавзалари 5489 гектарга ёки 239 фоизга, асалари оилалари 2039 тага ёки 153 фоизга ўсишга эришилди.

Шу ўринда жорий йилда қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича олдимизга қўйилган улкан режаларни ортиғи билан бажарилиш учун барчамиз бирдай ҳаракат қилмоғимиз лозим. Зеро, дастурхонларимиз тўкин ва баракали бўлиши фидокорлигимизга, изланиш билан меҳнат қилишимизга боғлиқдир.

Ҳурматли юртдошлар !

ҲурматлиЮртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев 2024 йилни мамлакатимиздаинсон қадрини улуғлаш, аҳоли манфаатларини таъминлаш, бунинг учун кучли иқтисодиёт барпо этиш йўлида “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилдилар.

Жорий йилда вилоятимиз иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб этиш, тадбиркорлик ва хусусий мулк учун кенг имкониятлар яратишни янада кучайтириш асосий мақсадимиздир.

Шу билан бирга 2024 йилда илм-фан, инновация, IT каби соҳаларни, “яшил” ва рақамли технологияларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Бу борада вилоятимизда 2024 йилда қуйидаги ишларни амалга оширишга режалаштириб олганмиз.

Халқимизнинг эркин ва ижодий меҳнат қилиши учун биринчи галда 167,3 минг таянги иш ўринларини яратилади.

Албатта мазкур янги иш ўринларини яратиш бўйича хорижий инвестицияларни жалб этиш энг муҳим вазифа ҳисобланади.

Бу ҳақда сўз кетганда жорий йилнинг 17-26 январь кунлари 70 нафар вилоят ҳокимлиги масъуллари, вилоят ташкилотлари раҳбарлари, барча туманлар ҳокимлари ва тадбиркорлардан иборат делегация Хитой Халқ Республикасида бўлди.

Ташриф давомида Ўзбекистон ва Хитой давлатларининг 700 дан ортиқ бизнес вакиллари ўртасида икки томонлама “B2B” шаклидаги ўзаро ҳамкорлик музокараларидавилоят делегациясидан 100 га яқин тадбиркорлар иштирокида инвестиция киритиш юзасидан ҳамкорлик музокаралари бўлиб ўтди.

Урумчи ва Шеньжен шаҳарларида бўлиб ўтган ҳудудлараро Бизнес форумлар ва учрашувлар давомида Хитойнинг йирик компаниялари билан қиймати 3175,0 млн долларлик 54 та савдо иқтисодий келишувларга эришилди.

Шунингдек, саноат, қурилиш, хизмат кўрсатиш, транспорт, йўл қурилиши, ичимлик суви ва иссиқлик таъминоти ҳамда бошқа қатор тармоқларда кенг кўламли ишлар амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги қарорига асосан 2024 йилдавилоятдаги 110 та объектларда 1 трлн. 96 млрд. сўмлик қурилиш–таъмирлаш ишлари бажарилади.

Дастурга асосан 54 та ижтимоий соҳа объектларида 475 млрд.сўмлик, 10 та объектда 140 млрд.сўм ҳисобига 18км. автомобиль йўллари ва 602 пагонометр кўприклар, 5 та ичимлик ва оқова сув объектларда 74 млрд.сўм ҳисобига 53 км. тармоқ ва 13 та иншоотлар қурилади ва таъмирланади.Электр таъминотини яхшилаш учун 30 млрд. сўмга 2 та подстанция барпо этилади.

Саноат зоналари инфратузилмасини яхшилаш учун 5таобъектда 116 млрд. сўмлик қурилиш, таъмирлаш вареконструкция ишлари бажарилади.

34 та бошқа соҳалардаги объектларда 260 млрд.сўмлик қурилиш–таъмирлаш ишлари бажарилиб, барча объектларни белгиланган муддатларда фойдаланишга топшириш бўйича зарур чоралар кўрилади.

Рақамлаштириш соҳасида 50 млн. доллар IT экспортини ва 750 млрд.сўм IT ҳажмини амалга ошириш, 100 га яқин IT резидентларини ташкил қилиш ҳамда “Бир миллион дастурчи” лойиҳасини давом эттириш мақсадида Шароф Рашидов, Зомин ва Фориш туманларида “IT village” лойиҳалариамалга оширилади.

Умуман олганда, вилоятимизда бу каби ўнлаб йирик лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилаяпти. Булар ҳаммаси мамлакатимиз тараққиёти, халқимиз турмуш даражасининг ортиши,Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, одамлар розилиги учун хизмат қилади.

Азиз ва муҳтарам вилоятимиз аҳли, ҳурматли Жиззахликлар!

Халқимизда “Тинч юртга байрамлар, тўйлар ярашади” деган теран мазмун-моҳиятга эга ҳикматли ибора бор. Яратганга беадад шукроналар бўлсинки, давлатимиз раҳбарининг доно сиёсати туфайли халқимиз тинч, осойишта, фаровон ҳаёт кечирмоқда.

Жиззахликлар ҳам орзу ниятлага етишиш учун юрт истиқболи йўлида фидокорона меҳнат қилишмоқда. Фарзанд ва невараларини тарбиялаб камолини кўрмоқда. Инсон учун бундан ортиқ бахт бўлмаса керак!

Бугунги кенг кўламли бунёдкорлик ишларини, халқимизнинг келажакка бўлган ишончини кўриб, осуда ҳаётимизнинг қадрига етишимиз, шукроналик ҳисси билан яшаш кераклигини яна бир бор англаб етамиз.

Мана шу мунаввар лаҳзаларда сиз, азизларга, бутун халқимизга энг эзгу тилакларимни изҳор этишдан бахтиёрман.

Ҳаммамиз учун суюкли ва ардоқли Наврўз байрами билан барчангизни яна бир бор чин дилдан табриклайман!

Наврўз ҳар бир хонадонга, бутун эл-юртимизга
тинчлик-хотиржамлик, бахту саодат, қут-барака олиб келсин!

 Вилоят ҳокими                                    Эргаш Салиев

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!