Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоят ИИБда маданий-маърифий тадбир ўтказилди
25 март 2024 г 321 Комментарии: 0
Жиззах вилоят ИИБда бўлиб ўтган маданий-маърифий тадбирда осойишталикни таъминлаш, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш йўлида матонат билан хизмат бурчини бажараётган ходимларнинг меҳнати эътироф этилди.
Шу маънода Ички ишлар вазирлигининг “Аъло хизматлари учун”, биринчи, иккинчи ва учинчи даражали “Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалар, вилоят ички ишлар бошқармасининг совғалари ўз эгаларига топширилди.
Шунингдек, тадбир давомида иштирокчилар Жиззах давлат педагогика университети Маданият саройи концертместри Гулмурод Худойназаровнинг “Кино санъатининг ёшлар тарбиясига таъсири” мавзусидаги маърузасини диққат-эътибор билан тингладилар.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!