» » Автомобилсозлик марказига айланаётган Жиззах

Автомобилсозлик марказига айланаётган Жиззах

27 март 2024 г 576 Комментарии: 0

Шароф Рашидов туманида “ADM Jizzakh” енгил автомобиллар ишлаб чиқарувчи корхонасининг янги биноси ҳамда Kia Sonet автомобилининг тақдимоти ўтказилди.

Тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Эргаш Салиев иштирок этди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг эътибори ва қабул қилган бир қатор қарорларига мувофиқ Жиззахда машинасозлик соҳаси жадал ривожланмоқда.

Хорижий инвестицияларни жалб этиш орқали соҳани ривожлантиришга қаратилган эътибор туфайли кейинги йилларда вилоятда машинасозлик соҳасида кенг кўламли амалий ишлар олиб борилда.

Хусусан, “ADM Jizzakh”корхонасида KIA, Chery брендлари остида енгил автомобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Лойиҳани амалга оширишда 226 млн АҚШ доллар маблағлар ўзлаштирилиб, бугунги кунда 1 300 нафар янги иш ўринлари яратилган. Корхонада йилига 100 минг дона енгил автомобиль ишлаб чиқариш қуввати яратилган бўлиб, келгусида иш ўринлари сони 3 000 нафарга етказилади.

Шунингдек, корхонада ишчи хизматчиларга қулайлик яратиш мақсадида, 120 ўринли умумий овқатланиш ошхонаси ташкил этилиб, ишчиларнинг бепул овқатланишади.

Келгусида ишчиларга қўшимча шарт-шароитларни яратиш мақсадида, ётоқхона, яшаш уйлари, спорт ва болалар майдончаси қурилиши режалаштирилган.

Автомобиллар юқори технологияларини жалб қилган ҳолда пайвандлаш, бўёқлаш ва йиғиш жараёнларини қамраб олувчи тўлиқ ишлаб чиқариш цикли асосида ишламоқда.

Корхона томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар сифатини янада ошириш мақсадида, Корея, Ҳиндистон ва Хитой давлатларидан малакали мутахассислар жалб этилган.

Бу борада хорижий ҳамкорлар билан жорий йилдан бошлаб дастлаб 50 нафар муҳандислар Корея ва Хитойдаги тадқиқот ва лойиҳалаш марказларида малака оширишга юборилиши белгиланган, шу асосда жами 300 дан ортиқ мутахассислар мана шундай курсларда қатнашиши белгилган.

Тадбирдан сўнг вилоят ҳокими Эргаш Салиев Жанубий Корея Республикасидан келган тадбиркорлар билан учрашуви ўтказилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!