Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » «Мустақиллик» МФЙда вилоят 4-секторининг сайёр қабули бўлди
28 март 2024 г 298 Комментарии: 0
Фуқаролар билан тўғридан тўғри очиқ мулоқот қилиш, уларнинг мавжуд муаммоларини аниқлаш ва бевосита жойида ҳал этиш мақсадида Жиззах вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбарининг навбатдаги сайёр қабули Зомин туманида ташкил этилди.
Мустақиллик МФЙда бўлиб ўтган сайёр қабулда фуқаролар томонидан йўлларни таъмирлаш, электр симёғочларни алмаштириш, бандлик, моддий ёрдам ва ижтимоий нафақа олишда кўмаклашишиш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришга оид масалаларда мурожаатлар келиб тушди.
Қабул давомида доимий даромадга эга эмаслиги боис «Темир дафтар»да турадиган аёлларга кўмаклашиш, уларни доимий даромад манбасига эга бўлиши учун субсидия асосида замонавий тикув дастгоҳлари олишда кўмаклашиш юзасидан ҳоким ёрдамчиси ва хотин-қизлар фаолига кўрсатма берилди.
Сайёр қабулда маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўйича масъул ташкилотларга кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!