Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасойда “Жаҳолатга қарши маърифат” тадбирлари давом этмоқда
29 март 2024 г 309 Комментарии: 0
Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, динлараро ҳамда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш мақсадида Дин ишлари бўйича қўмитанинг Арнасой тумани бош мутахассиси Ғ.Сайдуллаев ва Давлат хавфсизлик хизмати Гагарин туманлараро бўлинмаси масъул ходими билан ҳамкорликда Арнасой тумани Йўллардан фойдаланиш Давлат муассасаси ҳодимлари ўртасида “Жаҳолатга қарши маърифат” тадбири ўтказилди.
Тадбир жараёнида йиғилиш иштирокчиларига “СОҲТА ДАЪВОЛАР” номли видеоролиги қўйиб берилиб, ҳодимларга юртимизда кечаётган ижтимоий-сиёсий жараёнларга диний тус бериш, соҳта ғояларни асл диний қадриятлар сифатида талқин қилиш ва аҳоли орасида носоғлом ақидаларни ва носоғлом фикрларни сингдириш ҳолатлари кузатилаётганлиги тушинтирилиб, диний-маърифий соҳани янада такомиллаштириш, тақиқланган китобларни олиб кирмаслик, жамиятда «Жаҳолатга қарши - маърифат» деган улуғвор ғоя асосида диннинг инсонпарварлик, эзгулик ва тинчлик каби фазилатларини ҳамда диний бағрикенглик руҳини кенг тарғиб қилиш, шунингдек, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ва қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда оила муқаддаслиги юзасидан тушунчалар бериб ўтилди.
Шунингдек, “Кийиниш маданияти, ўзбекона урф-одатлар” ва “Турк ва Араб” либосларига тақлид сифатида кийиниб юраётган хотин-қизлар ўртасида соғлом муҳитни яратиш ҳамда ўқувчи ёшларни ҳар хил бузғунчи ёд ғоялар таъсирига тушиб қолмаслиги ҳусусида суҳбатлашилди.
Янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннининг мазмун моҳияти юзасидан тушунчалар берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!