» » Жиззах вилояти ҳокимлиги Коррупцияга қарши ички назорат шўбаси раҳбари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди

Жиззах вилояти ҳокимлиги Коррупцияга қарши ички назорат шўбаси раҳбари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди

29 март 2024 г 956 Комментарии: 0

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати медиа марказида вилоят ҳокимлиги Коррупцияга қарши ички назорат шўбаси раҳбари Сойиб Мелибаев иштирокида «Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчилик» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.


Матбуот анжуманини вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари – вилоят ҳокимининг матбуот котиби Акмал Биноқулов очиб берди.
Шундан сўнг, Вилоят ҳокимлиги Коррупцияга қарши ички назорат шўбаси раҳбари Сойиб Мелибаев матбуот анжумани бўйича сўзга чиқди.
2021 йил 16 июнда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6247-сонли Фармони қабул қилинган.
Ушбу Фармонга мувофиқ давлат органлари ва ташкилотлари 2021 йил 1 июлдан бошлаб Очиқ маълумотлар рўйҳатига киритилган маълумотларни Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталига ва ўз расмий веб-сайтларига жойлаштириб бориш белгилаб берилган.
Ушбу Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги зиммасига давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасининг мувофиқлаштириш ва доимий мониторинг қилиш, шу жумладан, уларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган маълумотларни Интернет тормоғига жойлаштириш (эълон қилиш) бўйича мажбуриятлари ҳисобини юритиш вазифаси юкланган.
Агентлик томонидан давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтида маълумотларни жойлаштириш, даврий янгилаб бориш ва долзарб маълумотларни тақдим этиш муддатларига риоя қилиниши масофавий тартибда ўрганиб борилади.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик, жумладан Очиқ маълумотлар рўйхатига киритилган маълумотларни эълон қилмаганлик ёки тўлиқ эълон қилмаганлик, эълон қилиш қилиш муддатларига ва тартибига риоя этмаганлик ёки маълумотларни бузиб кўрсатганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2757-моддасига кўра маъмурий жавобгарликка тортилиши белгилаб ўтилган.
Ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда,Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади ва кўриб чиқишлик учун белгиланган тартибда судга юборилади.
Вилоят ҳокимлигида Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар ПФ-6247-сон фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталига ва вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтларига жойлаштириб борилиши жорий этилган.
2022 йил 14 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлик даражасини ошириш ва баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-154-сонли фармони қабул қилинди.
Ушбу фармон ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йил 4 июль куни вилоят ҳокимининг 334-3-Қ/22-сонли қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур Фармонига асосан 2022 йил 1 августдан бошлаб очиқлик бўйича амалга оширилган ишларнинг самарадорлигини ва натижадорлигини баҳолашга қаратилган Очиқлик индекси жорий этилди.
Очиқлик индекси «0» баллдан «100» баллгача баҳоланиб, давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти самарадорлиги «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратилади.
Баҳолаш ҳар йили олдинги йилнинг 1 январидан 31 декабрга қадар бўлган даврини ўз ичига қамраб олиб, натижалари ҳар йили 1 апрелга қадар Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан eantikor.uz электрон платформаси ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб борилади.
Вилоят ҳокимининг 2023 йил 12 декабрь кунги 330-3-0-А/23-сонли «Жиззах вилояти ҳокимлиги фаолиятида очиқ эълон қилиниши лозим бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотларни ахборот ресурсларида жойлаштириш ва янгилаб бориш тартибини белгилаш тўғрисида»ги фармойиши қабул қилинди.
Ушбу фармойишда рўйҳатга киритилган маълумотларни расмий веб-сайт, Очиқ маълумотлар портали ва бошқа ахборот ресурсларига жойлаштириш тартиби, маълумотларни ишлаб чиқишга ва тақдим этишга масъул таркибий тармоқ раҳбар ва ходимлари ҳамда жойлаштириб боришга масъул ходимлар белгилаб ўтилган.
Матбуот анжумани якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!