» » Янгиобод туманида фуқаро мурожаати ечимсиз қолмади

Янгиобод туманида фуқаро мурожаати ечимсиз қолмади

01 апрель 2024 г 278 Комментарии: 0

Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев аҳолини қийнаб келаётган муаммоларга ижобий ечим топиш ва оғирини енгил қилиш мақсадида мунтазам равишда фуқаролар мурожаатларига қулоқ тутади.

Шодлик маҳалласида яшовчи «Аёллар дафтари»да бўлган фуқаро Д.Жабборованинг туман ҳокимига қилган мурожаати ҳам ечимсиз қолмади. Туман раҳбари ушбу фуқаро билан суҳбатлашиб, унинг мурожаатини ижобий ҳал этиш юзасидан маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси ва мутасаддиларга кўрсатма берди.

Туман ҳокими кўрсатмаси асосида ушбу фуқарога даромад манбайи яратиш мақсадида субсидия асосида янги тикув машинаси олиб берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!