Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда «Маърифат майдони» Республика кўрик-танловининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди
02 апрель 2024 г 301 Комментарии: 0
Жиззах давлат педагогика университетининг маданият саройида «Маърифат майдони» Республика кўрик-танловининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.
Мазкур танловда Жиззах политехника институтининг «Истеъдодлилар» жамоаси, Жиззах давлат педагогика университетининг «Маърифатлилар» жамоаси, Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиалининг «Иқтисодчилар» жамоаси иштирок этди.
Танлов қуйидаги 3 та шарт асосида ўтказилди.
1-шарт: «Адиб ҳаёти».
Адиблар хиёбонида ўрнатилган атоқли шоир ва адибларнинг ҳайкаллари сиймолари тасвирланган адибнинг ҳаётини чуқур ўрганиш, уларнинг ибратли умр йўлларини кўрсатиш ҳисобланади.
2-шарт: Тезкор савол-жавоб шарти.
Ушбу шартда ҳакамлар ҳайъати томонидан Адиблар хиёбонида ҳайкаллари ўрнатилган атоқли шоир ва адибларнинг ҳаёти ҳамда ижодидан саволларга жавоб бериш учун жамоага 30 сониядан вақт ажратилди.
3-шарт: «Адиблар ҳаёти ва ижодидан театрлаштирилган композиция».
Кўрик танловининг ҳудудий босқичида иштирок этган барча жамоалар юқоридаги шартлар бўйича беллашди.
Танловнинг якуний натижалар қуйидагича:
I ўринни Жиззах давлат педагогика университетининг «Маърифатлилар» жамоаси;
II ўринни Жиззах политехника институтининг «Истеъдодлилар» жамоаси;
III ўринни ЎзМУ Жиззах филиалининг «Иқтисодчилар» жамоаси эгаллади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!