Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда атмосферани ифлослантирган корхона раҳбари жаримага тортилди
02 апрель 2024 г 395 Комментарии: 0
Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Мирзачўл туманидаги «Mirzachoʼl Agroklaster group» МЧЖга қарашли пахта тозалаш заводидан атмосфера ҳавосига чанг чиқаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат Жиззах вилояти Экология бошқармаси томонидан ўрганилди.
Ўрганиш давомида вилоят Экология бошқармаси томонидан мазкур тадбиркорлик субъектига мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича 2024 йил 26 январь куни 03/17-6-сонли, 30 январь куни 03/17-9-сонли ва 29 март куни 01/17-24-сонли огоҳлантириш хатлари берилганлиги маълум бўлди.
Шунингдек, МЧЖ раҳбари Н.С.га нисбатан Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 197 прим 6-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик учун маъмурий баённома тузилиб, Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман судига юборилган.
Суднинг 3-1310-2401/36-сонли қарорига асосан корхона раҳбарига БҲМнинг 3 баробари миқдорида маъмурий жарима қўлланилган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!