Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах шаҳрида оталиққа олинган ёшлар билан учрашувлар давом этмоқда
03 апрель 2024 г 321 Комментарии: 0
Жиззах шаҳар 2-сектор ҳудудида оталиққа олинган ёшлар билан учрашувлар давом этмоқда.
Жиззах шаҳар прокурори М.Маматов ва бошқа мутасаддилар иштирокида Жиззах давлат педагогика университетида таълим олаётган оталиққа олинган ёшлар билан учрашув ўтказилди. Учрашувда талаба- ёшлар билан “Ҳуқуқий билимлар” мавзусида суҳбат қурилиб, уларни қийнаётган муаммолар ўрганилди.
Шунингдек, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича тарғибот ишлари ҳам амалга оширилди. Учрашувда ёшларнинг саволларига тегишлича жавоблар берилди ва муаммо ҳамда таклифлар ижобий ҳал этилиши таъкидланди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!