Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасойда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари амалга оширилмоқда
28 февраль 2024 г 260 Комментарии: 0
Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга доир ишлар самарадорлигини янги босқичга олиб чиқиш борасида жойларда тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Жумладан, Арнасой тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими, туман ИИБ ҳамкорлигида Арнасой тумани Янгибўстон маҳалласидаги 14-сонли умумтаълим мактабларида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида ҳарбий-ватанпарварлик, юксак маънавий-ахлоқий қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларнинг онгига тинчлик ва тотувликни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш зарурлигини чуқур сингдириш, «Халқ ва армия — бир тану, бир жондир!» деган эзгу ғоя асосида ёшлар тарбиясига эътибор қаратилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!