Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат қудрати тимсоли
03 январь 2024 г 328 Комментарии: 0
Жиззах гарнизонидаги “Н" ҳарбий қисми, Жиззах гарнизони ҳарбий комендатураси ва Шароф Рашидов тумани Мажбурий ижро бюроси ҳамкорлигида “Ватанпарварлик ойлиги” муносабати билан туман марказида жойлашган ихтисослаштирилган ҳамда умумтаълим мактаблари ўқувчилари иштирокида “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди.
Мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда халқимиз тарихига ва маънавий қадриятларига юксак ҳурмат туйғусини шакллантириш, Ватан ҳимоясига, унинг миллий хавфсизлиги, ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини таъминлашга доимо шай туришга ҳамда ҳарбий хизматни ўташга тайёрлаш мақсадида ташкил этилган тадбир давомида қурол- яроқлар намойиши, ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари ўқувчи-ёшларга кўтаринки руҳ, байрамона кайфият бағишлади.
“Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқат тимсолидир!” шиори остида ўтказилган учрашув давомида ёшларга миллий армиямизда амалга оширилаётган ислоҳотлар борасида маълумотлар берилди.
Пахтакор туманида эса мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати Жиззах гарнизони “Н" ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ҳамда Пахтакор тумани мудофаа ишлари бўлими томонидан туман марказидаги умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари билан “Халқ ва армия бир тану бир жондир!” шиори остида Ватанпарварлик фестивали уюштирилди.
Фестивал доирасида ўқувчи- ёшлар учун фахрий қоровулнинг саф элементлари, қўл жанги усталарининг жанговар чиқишлари ҳамда ҳарбий оркестр куй-қўшиқлари ижро этилгани эртамиз эгаларига ҳақиқий байрамона кайфият улашди.
Ёшлар билан учрашувларда Жиззах вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси, вилоят жамоатчилик кенгаши ва гарнизон фахрийлар кенгаши масъуллари иштирок этди.
“Ватанпарварлик ойлиги" муносабати билан ўтказилаётган бундай учрашувлар вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам белгиланган жадвал асосида ташкил этилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!