Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жойларда ҳарбий-ватанпарварлик фестивали ҳамда “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ўтказилди
24 октябрь 2023 г 405 Комментарии: 0
Марказий ҳарбий округ тасарруфидаги Жиззах гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари томонидан ёшларда ҳарбий-ватанпарварлик, юрт тинчлиги ва тараққиётига дахлдорлик туйғуларини юксалтириш мақсадида давомли тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.
Хусусан, ҳарбий хизматчилари бу гал “Янги Ўзбекистон ёшлар мамлакати” шиори остида Шароф Рашидов туманида ҳарбий-ватанпарварлик фестивали ташкил этишди.
Фестивалда ёшлар учун қурол-аслаҳалар кўргазмаси ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги чиқишлари ва ҳарбий оркестр жамоаларининг она Ватанни тараннум этувчи куй-қўшиқлари ўрин олди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!