» » Фориш туманида ёшлар ойлиги доирасида ҳарбий ватанпарварлик фестивали ўтказилди

Фориш туманида ёшлар ойлиги доирасида ҳарбий ватанпарварлик фестивали ўтказилди

10 июнь 2023 г 323 Комментарии: 0

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши, Фориш тумани ҳокимлиги, Жиззах вилоят ёшлар ишлари бошқармаси, Фориш туман мудофаа ишлар бўлими ҳамда Фориш тоғ ўқув ҳарбий полигони томонидан ташкил этилган ҳарбий ватанпарварлик фестивали 1000 га яқин Фориш тумани ёшларини бирлаштирди.
Тадбирни Фориш туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожланиш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Абдуманнон Саидхонов кириш сўзи билан очиб берди.
Фестивал доирасидаги ҳарбий хизматдаги ёшларнинг қўл жанги чиқишлари, фахрий қоровул сафлари, ҳарбий-техника ва қурол аслаҳалар кўргазмаси ташкил этилди. Тадбирда ҳарбийлаштирилган оркестр ва туман 30-сон маданият маркази санъаткорлари иштирокида ижро этилган Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар кетма-кетлиги ёшларга ватанпарварлик шижоати ва кўтаринки кайфият улашди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!