» » Бахмал тумани ҳокими аҳоли муаммоларини тинглади

Бахмал тумани ҳокими аҳоли муаммоларини тинглади

04 апрель 2024 г 312 Комментарии: 0

Тумандаги 1-сектор худудида жойлашган “Ғаллакон” маҳалласи фуқаролари учун сайёр қабул уюштирилди.

Сайёр қабулда аҳоли мурожаатлари Бахмал туман ҳокими Азиз Эргашев ва сектор раҳбарлари томонидан тинглади.Мазкур қабул давомида, маҳалладаги фуқаролар томонидан 29-сонли умумтаълим мактаби биносини капитал таъмирлаш, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш мақсадида имтиёзли кредит расмийлаштириш, ичимлик суви билан таъминлаш, електр энергияси ва яроқсиз холга келган симёғочларни бетон таянч устунларга алмаштириш, ички кўчаларга қум-шағал аралашмалари ётқизиш ҳамда тиббиёт соҳасига оид жами 10 та мурожаатлар эшитилди. Шундан, 5 таси жойида ижобий ҳал этилган бўлса, қолганлари тегишлилиги бўйича ташкилот ва корхоналар мутасаддиларига бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!