» » Зафаробод туманида аҳоли томорқаларидан фойдаланиш бўйича семинар ўтказилди

Зафаробод туманида аҳоли томорқаларидан фойдаланиш бўйича семинар ўтказилди

04 апрель 2024 г 333 Комментарии: 0

Зафаробод туманида аҳоли томорқаларида йилига 2-3 маротаба ҳосил олиш, юқори сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, сақлаш, сотиш ва экспорт қилиш ишларини тизимли амалга ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 мартдаги ПҚ-115-сонли қарорининг мазмун моҳиятини тушунтириш юзасидан семинар ўтказилди.

Семинарда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси ўринбосари З.Алламуродов, тумани солиқ инспекцияси бошлиғи А.Исломов, туман ҳокимининг ўринбосари Ж.Адилов, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, томорқа ер эгалари ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ходимлари иштирок этди. Семинарда юқори даромадли экинларни етиштириш бўйича ишлаб чиқилган тавсиявий қўлланмалар тарқатилди ва тушунтириш ишларини олиб борилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!