» » Ёшларда чуқур таассурот қолдирди

Ёшларда чуқур таассурот қолдирди

04 апрель 2024 г 348 Комментарии: 0

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилоят солиқ бошқармаси ва Ёшлар иттифоқи вилояти кенгаши ҳамкорлигида ёшлар учун “Бону ширинликлари” фабрикасига экскурсия ташкил этилди.

Жиззах шаҳрида жойлашган “Бону ширинликлари” фабрикаси 2009 йили оилавий тадбиркорлик самарасида ташкил этилган бўлиб, “Халқ банки”дан фаолият кўламини кенгайтириш ҳамда замонавий ишлаб чиқариш ускуналарини сотиб олиш учун қарийб 10 миллиард сўм кредит олган. Фабрикада ҳозирги кунда юздан зиёд турдаги қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. 

Бугунги кунда фабрика маҳсулотлари қўшни ва яқин хорижий мамлакатларга, жумладан, Афғонистон, Туркманистон, Тожикистон, Қирғиз Республикаси, Озарбайжон ва Хитой давлатларига ҳам экспорт қилинмоқда. 

– Ушбу тадбирни ўтказишимиздан кўзланган асосий мақсад – ёшларимизда тадбиркорликка бўлган қизиқишни орттириш, уларнинг тадбиркорликка, касб-ҳунар ўрганишга бўлган ҳаракатини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, – дейди Жиззах вилоят солиқ бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Гулчеҳра Урдушева. – Шунингдек, ёшларимизни мазкур фабрика фаолияти билан яқиндан таништириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишдир. 

– Оилавий тадбиркорликдан ташкил топган мазкур “Бону ширинликлари” фабрикаси бугунги кунга келиб йирик ишлаб чиқарувчига айланди ва “Бонни” бренди остидаги маҳсулотларнинг асосий қисмини экспорт ташкил этаётганини ёшларимиз ўз кўзлари билан кўриб, гувоҳи бўлишларини ҳам режалаштирган эдик, – дейди вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Бегзод Тошпўлатов. –Иштирокчиларининг фикрларидан келиб чиқиб хулоса қиладиган бўлсак, Президентимизнинг жорий йил 21 февралдаги фармони ижроси доирасида ёшларимиз учун уюштирган ушбу экскурсия орқали уларнинг оилавий бизнес, тадбиркорлик билан шуғулланишга, касб-ҳунарга бўлган қизиқишини орттиришнинг уддасидан чиқдик, деб ўйлайман. 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!