» » Зарбдор туманида томорқачиликни янада ривожлантиришга бағишланган семинар ташкил қилинди

Зарбдор туманида томорқачиликни янада ривожлантиришга бағишланган семинар ташкил қилинди

15 апрель 2024 г 264 Комментарии: 0

Давлатимиз раҳбарининг Жиззах вилоятига ташрифи давомида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш, вилоятда томорқачиликни янада ривожлантириш, бу борада бой тажриба тўплаган соҳибкорларнинг иш усулларини маҳаллаларда кенг оммалаштириш мақсадида Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида семинар ташкил этилди.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Актам Хайитов ва соҳага бевосита масъул бўлган мутасаддилар, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши вилоят ва туман раислари, агрономлар, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.

Семинар иштирокчилари Лалмикор МФЙда яшовчи фуқаро А.Ахмедов хонадонига ташриф буюришди. Маҳалла деҳқончилик ва чорвачиликка ихтисослашган ва маҳаллада резавор мевалар етиштириш бўйича ўқув майдони ташкил этилган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!