Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш туманида «Нурота» тоғ тизмаси асосий биохилма-хиллигини сақлаб қолиш бўйича тажриба лойиҳаси амалга оширилмоқда
17 апрель 2024 г 361 Комментарии: 0
Фориш туманида «Нурота» тоғ тизмаси асосий биохилма-хиллигини сақлаб қолиш бўйича тажриба лойиҳаси амалга оширилмоқда.
«Нурота» тизмаси ҳудудида ўрмон экотизимларини тиклаш, сақлаш ва барқарор фойдаланиш лойиҳаси доирасида Фориш туманидаги аҳоли хонадонлари томорқаларида, фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалик корхоналарида қадимий ва ёввойи ўрик, олма, нок, Зарафшон арчаси, Ўзбекистон арчаси, бодом, атиргул ва бошқа муҳим ўсимликлар кўчатларини етиштириш йўлга қўйилди, – дейди Жиззах вилоят экология ҳаракати бўлими бошлиғи Ғафур Бегиев. Ушбу етиштирилган кўчатлар «Нурота» тоғ тизмаси ҳудудларига кўчириб ўтқазилади.
Нурота тоғ тизмаси ва «Нурота» давлат қўриқхонасида 30 га яқин арча намунаси сақлаб қолинган.
Чорвачиликнинг озуқа базасини баҳоламай туриб, кескин ўсиши, назоратсиз ўтлатилиши ҳам кўплаб ўсимлик дунёсига зарар етказди ва уларнинг йўқ бўлиб кетишига сабаб бўлди.
Лойиҳаснинг асосий мақсади «Нурота» тоғ тизмаси ҳудудидаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини тўлалигича сақлаб қолиш ва уни кўпайтиришдан иборат.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!