» » Жиззахда фуқарони АҚШга жўнатишни ваъда қилганлар қўлга олинди

Жиззахда фуқарони АҚШга жўнатишни ваъда қилганлар қўлга олинди

17 апрель 2024 г 333 Комментарии: 0

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида фуқарони АҚШга жўнатишни ваъда қилган икки шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган М.Х ва A.A. фуқаро Ю.Қ.ни Европа давлатлари орқали АҚШга ишлашга жўнатишни ваъда қилиб, хизматлари учун 18 минг доллар пул талаб қилган. Улар 2000 доллар ва 200 миллион сўмни олган вақтида қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25-моддаси (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) орқали 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўтган йилнинг ноябрь ойи сўнггида АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси АҚШ бундан буёғига Ўзбекистон фуқароларининг Мексика чегараси орқали мамлакатга ноқонуний киришига рухсат бермаслигини маълум қилган эди. Улар иммиграция иши ҳал бўлгунича ҳибсда сақланади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!