» » Бахмал тумани ҳокимининг аҳоли билан оммавий сайёр қабули ўтказилди

Бахмал тумани ҳокимининг аҳоли билан оммавий сайёр қабули ўтказилди

22 апрель 2024 г 193 Комментарии: 0

Бахмал туман ҳокими 1-сектор раҳбари Азиз Эргашевнинг аҳоли билан оммавий сайёр қабули ўтказилди.

Туман марказида жойлашган 6-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган сайёр қабулда аҳоли мурожаатлари туман ҳокими Азиз Эргашев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Феруза Нигматова, сектор раҳбарлари, маҳаллалар еттилиги ва тумандаги ташкилотлар раҳбарлари томонидан кўриб чиқилди.

Мазкур қабул давомида, фуқаролар томонидан ичимлик суви, газ, електр энергияси, ички кўчаларни асфалтлаш, моддий ёрдам, ижтимоий нафақа, уй боғчасини ташкил этиш, ишга жойлашиш ва уй-жой кадастр ҳужжатларига оид жами 40 та мурожаатлари тингланди. Шундан, 25 таси жойида ижобий ҳал этилиб, қолган мурожаатлар тегишлилиги бўйича масъуллар томонидан назоратга олинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!