» » Ғаллаоролда Экопартия томонидан “Эко боғ” ташкил этилди

Ғаллаоролда Экопартия томонидан “Эко боғ” ташкил этилди

22 апрель 2024 г 297 Комментарии: 0

Ўзбекистон Экологик партияси Жиззах вилояти Кенгаши ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Ғаллаорол туманида “Эко боғ” ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Хамзаев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгаш депутатлари, партиянинг Марказий Кенгаши, Жиззах вилояти ҳамда туман (шаҳар) партия ташкилотлари ходимлари, партия фаоллари ва ёшлар иштирок этди.

Тадбир аввалида партия раҳбари А.Хамзаев томонидан кўчат экишнинг ўзига хос агротехник қоидалари ҳақида тушунтиришлар бериб ўтди.

Мазкур “Эко боғ” 8 гектар майдонда ташкил этилиши ва 10 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиши режалаштирилган. Бугунги тадбир давомида 4 гектар майдонга 5 минг туп дарахт кўчатлари экилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!