» » Депутатлар Жиззахда ташкил этилган намунали хонадонларда амалга оширилаётган ишлар билан танишишди

Депутатлар Жиззахда ташкил этилган намунали хонадонларда амалга оширилаётган ишлар билан танишишди

23 апрель 2024 г 171 Комментарии: 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати У.Ўразбоев Маҳалла уюшмаси Шароф Рашидов туман бўлими раҳбари А.Мамадиев, Халқ депутатлари Шароф Рашидов туман кенгаши депутатлари, Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши ходимлари билан биргаликда «Токчилик», «Раваллиқ», «Яккақайрағоч», «Қангли» ҳамда «Ёйилма» маҳаллалари фаоллари, аҳоли хонадонлари, маҳалла худудларидаги умумтаълим мактаблари ҳамда тиббиёт муассасалари ходимлари билан учрашув ўтказди.

Мулоқотларда яқинда қабул қилинган «Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларга қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларини эътироф этиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси мазмун-моҳияти, Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани тажрибаси доирасидаги янги лойиҳалар, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг аҳамияти юзасидан тушунтириш берилди. Маҳаллаларда ташкил этилган намунали хонадонларда амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.

Депутатнинг аҳоли вакиллари билан учрашувлари давом этмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!