Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Янгиобод туманида «Китобхонлик ҳафталиги» старт олди
23 апрель 2024 г 238 Комментарии: 0
Шу йилнинг 22-26 апрель кунлари «Китобсевар миллат» шиори остида ИВ Китобхонлик ҳафталиги ўтказилмоқда.
Бугун Янгиобод туманидаги 12-умумий ўрта таълим мактабида «Китобхонлик ҳафталиги» доирасидаги тадбирларга старт берилди.
Бугунги тадбирда туман ҳокими ўринбосари А.Нишонов, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари С.Абдураҳмонова, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Б.Тошбоев, Ахборот-кутубхона маркази жамоаси ҳамда ижодкор ва китобсевар ёшлар иштирок этишди.
Тадбирда сўз олганлар китобнинг ёшлар маънавий-маърифий савиясини юксалтиришдаги роли ва аҳамияти ҳақида гапирдилар. Шунингдек, китобхонлик ҳафталиги доирасида ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар режаси ҳақида маълумот берилди.
Тадбир доирасида Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Бекназар Тошбоев иштирокида ёшлар билан ижодий учрашув ҳам бўлиб ўтди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!