» » Ўзбекистондаги дипломатик миссия вакиллари Жиззахда бўлишди

Ўзбекистондаги дипломатик миссия вакиллари Жиззахда бўлишди

24 апрель 2024 г 193 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар Вазирлиги ҳузуридаги дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюроси ҳамда Жиззах вилояти Туризм бошқармаси ҳамкорлигида дипломатик корпус вакиллари учун Жиззах вилоятида икки кунлик саёҳат ташкил этилди.

Ушбу саёҳатни ташкил этишдан мақсад — Ўзбекистондаги хорижий давлатларнинг дипломатик корпус вакилларини вилоят тарихи ва бугунги замонавий кўриниши билан яқиндан таништириш, ички туризмни ривожлантириш ва ҳудуддаги туризм салоҳиятини тарғиб қилишдан иборатдир.

Дастлабки манзил Жиззах вилоятининг махсус иқтисодиёт ҳудудида жойлашган «Master Bilding Products» корхонаси бўлди. Ушбу корхона фаолияти ва ишлаб чиқариладиган маҳсулотлари ҳамда уларнинг хорижий давлатларга экспорти тўғрисида маълумотлар берилди. Шундан сўнг меҳмонлар «ADM Jizzakh» корхонасида бўлиб, заводдаги ишлаб чиқарилаётган «Сherry», «КIА», «Havan» каби автомашиналар кўргазмаси ва ишлаб чиқарилиши жараёнлари билан танишдилар.

Меҳмонлар таниқли жамоат ва давлат арбоби, ёзувчи Шароф Рашидовнинг фаолияти билан танишиш мақсадида унинг номи билан аталувчи уй музейига ҳам бўлдилар. Бу ерда Шароф Рашидовнинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи экспозицияси ва сақланаётган қимматли ҳужжатлар, шахсий буюмлари ва бошқа экспонатлар дипломатик миссия вакилларида алоҳида таассурот қолдирди.

Шундан сўнг, Жиззах вилояти туризм салоҳияти ва экотуризм объектлари билан яқиндан танишиш бошланди. Бетакрор табиати, мусаффо ҳавоси билан машҳур ҳудуд — Зоминнинг замонавий туристик объектлари ҳам меҳмонларни бефарқ қолдирмади. Айниқса, «Everest Plaza» меҳмонхонасида сайёҳлар учун яратиб берилган шароитлар, замонавий осма дор йўли, бу ердаги болалар майдончалари, соғломлаштириш масканлари барчада бирдек қизиқиш уйғотди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!