Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Дўстлик туманида сувни тежаб ишлатиш бўйича Хитой технологияси асосида ишлар олиб борилади
24 апрель 2024 г 221 Комментарии: 0
Дўстлик туманида қишлоқ хўжалигида сувни тежаб ишлатиш бўйича Хитой технологияси асосида ишлар олиб борилади.
Манас маҳалласида Манас, "Наврўз" ҳамда "Боғзор" маҳаллаларидаги фермерлар иштирокида тақдимот йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Республика Сув хўжалиги вазирлиги тизими, Республика АТ Агробанк ходимлари иштирок этиб, туман ирригация тизимларида сувни назорат қилиш, ўлчаш ускуналарини ўрнатиш ва автоматлаштириш, уларни масофадан бошқариш бўйича гап борди.
Янги тизимнинг жорий этилиши фермерларга қишлоқ хўжалиги экинлари учун зарур вегетация даврида йўқотишларни камайтириб, бир маромда сув билан таъминланлайди.
Шунингдек, йиғилишда янги тизимнинг имконияти ва аҳамияти айтиб ўтилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!