» » Арнасойда китобхонлик тадбири ўтказилди

Арнасойда китобхонлик тадбири ўтказилди

25 апрель 2024 г 168 Комментарии: 0

Арнасой тумани Кутубхона марказида “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида китобхонлик тадбири ўтказилди.

Мазкур тадбирда ўқувчи ёшлар кутубхонада китобхонлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Китоб ҳаёт йўлимизни ёритиб турувчи маёқдир. У инсонга улкан маънавий озуқа бериб, қалбини эзгуликларга ошно этади. Яхши китоб тафаккурга қанот, қалбга ёруғлик бағишлайди. Ана шундай эзгу ғояларни ўзида англаган тадбир иштирокчилари буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳазратлари ёзганидек, “китоб – беминнат устоз, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи” эканлигига яна бир бор амин бўлишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!