» » Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг ўттиз саккизинчи сессияси ўтказилди

Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг ўттиз саккизинчи сессияси ўтказилди

19 декабрь 2018 г 2 911 Комментарии: 0

Жиззах вилоят ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўттиз саккизинчи сессияси ўтказилди. Сессия кун тартибидан иккта масала ўрин олди.

Дастлаб, Жиззах вилоятида солиқ ислоҳотларини амалга ошириш ва бюджетга қўшимча даромадларни кўпайтириш, уларнинг манбаларини аниқлаб сафарбар қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари Олимхон Рустамов,

Ўзбекистон Республикасининг  Бош прокуратураси бошқарма  прокурори Аброр Маматов,

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси аъзоси, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Норқул Нушаров

ҳамда вилоят давлат Солиқ бошқармаси бошлиғи  Абдукарим Ишназаровлар маъруза қилишди.

Сессия кун тартибидаги иккинчи масала вилоят ҳокимининг 2018 йил 18 декабрдаги

“Фойдаланилмай бўш турган кўчмас мулк объектини инвестиция лойиҳаси асосида сотиш тўғрисида”ги 854-сонли қарорини тасдиқлаш ҳақида вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий  ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Улуғбек Эгамов сўзга чиқди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!