Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати «Лалмикор» маҳалласида бўлди
26 апрель 2024 г 337 Комментарии: 0
Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати М.Тиркашева ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси Жиззах вилоят Кенгаши вакиллари Зарбдор туманидаги аҳолини Қонунчиликдаги ўзгаришлар билан таништириш ва Қонунчиликка ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар олиш учун тумандаги маҳаллаларда бўлди.
Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва ер участкаларига бўлган мулк ва ижара ҳуқуқини эътироф этиш борасидаги Қонун лойиҳаси билан аҳоли кенг таништирилиб, маҳаллалардаги «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар, Сайхунобод тажрибаси асосида томорқалардан унумли фойдаланиш ишлари кўздан кечирилди.
Дастлаб, туманнинг «Лалмикор» маҳалласидаги аҳоли хонадонларига ташриф буюрилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!