» » Жиззахда Кадастр агентлиги ноқонуний қурилишларни бартараф этмоқда

Жиззахда Кадастр агентлиги ноқонуний қурилишларни бартараф этмоқда

30 апрель 2024 г 203 Комментарии: 0

Кадастр агентлигининг Шароф Рашидов туман бўлими инспектори томонидан тумандаги «Тоқчилик» МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро ҳеч қандай ҳужжатларсиз 60 кв.метр ер майдонини ноқонуний эгаллаб олиб, енгил конструкция айвон ва контенер ўрнатиб олганликлари аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан туман инспектори томонидан фуқарога Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 60-моддаси 2-қисмига асосан маъмурий байёнома тузилиб, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонини 15 кун муддатда ихтиёрий бартараф этиш бўйича расмий огоҳлантириш хатлари берилди.

Натижада берилган муддат ичида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонлари фуқаро томонидан ихтиёрий равишда бартараф этилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!