» » Жиззахда ёшлар ҳарбийлар ҳаёти билан танишишди

Жиззахда ёшлар ҳарбийлар ҳаёти билан танишишди

01 май 2024 г 163 Комментарии: 0

Фориш туман ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари Қаҳрамон Назаров ташаббуси билан сектор ҳудудидаги 6 та маҳалла яъни «Сайёд», «Оқтом», «Эгизбулоқ», «Нурак», «Оқтепа» ҳамда Ойбек номли маҳаллаларда яшовчи ёшларнинг ҳарбийлар ҳаёти билан танишиш мақсадида Фориш туманида жойлашган «Фориш тоғ» ҳарбий ўқув полигонига саёҳати ташкил этилди.

Саёҳат давомида ёшлар ҳарбийлар билан суҳбатлашишди, полигондаги спорт мажмуалари, ҳарбийлар ҳаёти билан атрофлича танишишди. Ҳарбийлар ёшларга миллий армиямиз куч-қудрати, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил сўзлаб беришди.

Шунингдек, саёҳат давомида ёшлар замонавий қурол-яроғлар, ҳарбий техникалар билан ҳам танишишди.

Фориш тоғ ўқув ҳарбий полигонининг машғулотлар базасида ўқотар қуроллардан фойдаланиб, нишонларни бехато уриш машқини ҳам бажаришди.

Шу куни ёшлар «Фориш тоғ» ўқув ҳарбий полигонидан бир олам таассуротлар билан қайтишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!