» » Янгиобод тумани ҳокими спортчи ёшларни тақдирлади

Янгиобод тумани ҳокими спортчи ёшларни тақдирлади

02 май 2024 г 203 Комментарии: 0

Юртимизда ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари ҳамда уларнинг қобилиятларини намоён этишлари учун зарурий бўлган барча имкониятлар яратилган.

Янгиобод туманида ҳам бундай имкониятлардан унумли фойдаланиб, бир қатор нуфузли мусобоқа ва турнирларда совринли ўринларни қўлга киритаётган ва тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган иқтидорли ёшлар талайгина.

Хабарингиз бор, яқинда спортнинг Бокс ҳамда Таэквондо WТ турлари бўйича ўтказилган Республика биринчилигида ҳам туманимиз ёшлари фахрли ўринларни қўлга киритиб қайтишди.

Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев ушбу спортчи ёшлар билан учрашиб, уларни қўлга киритган ғалабалари билан табриклади ва фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар топширди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!