Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда яширин иқтисодиётга қарши курашилмоқда
06 май 2024 г 271 Комментарии: 0
Мамлакатимизда пул-кредит, валюта, солиқ ва ташқи савдо сиёсати соҳаларида тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун қулай шароитлар яратиш ва инвестиция муҳитини яхшилаш долзарб вазифалардан саналади. Шу боис кейинги йилларда бизнесга қўшимча қулайликлар яратиш орқали яширин иқтисодиёт улушини камайтириш чоралари кўрилмоқда.
Яширин иқтисодиёт бу – иқтисодий фаолиятни жамиятдан яшириш ва давлат томонидан назорат ҳамда ҳисоботи юритилиши олиб борилмаслигини, шу билан бирга, иқтисодиётнинг кузатиб бўлмас ва норасмий қисмидир. Бошқача айтганда, яширин иқтисодиёт мавжуд қонун ва жамият қоидаларини четлаб ўтувчи жамиятдаги фуқароларнинг иқтисодий алоқалари десак ҳам бўлади.
Шу билан бирга, яширин иқтисодиётга қарши курашишда асосий куч бизнес ва жамоатчиликдир. Жамиятдаги бошқа кучлар, биринчи навбатда, тадбиркорлар, кенг жамоатчилик бу муаммога ўз муаммоси сифатида қарасагина, уни ҳал қилишда сезиларли натижаларга эришиш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентиниг 16.01.2024 йилдаги «Яширин иқтисодиётга қарши курашиш соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-11-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Жиззах шаҳар прокурори М.Маматов ва Департаментнинг Жиззах шаҳар бўлими бошлиғи Й.Ибрагимов томонидан, Жиззах шаҳар солиқ инспекцияси ходимлари билан ўзига бириктирилган хўжалик юритувчи субъектларга аниқланган қўшимча манбалар бўйича қайта ҳисобот топширтириш ва солиқларни тўлатиш, шу орқали барқарорлик рейтингини ошириш юзасидан топшириқлар берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!